06.03.2023 22:29 Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги виза масалалари кўриб чиқилади – ТИВ ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари Болат Дембаев Инсон ҳуқуқлари бўйича «Қозоғистон Республикаси – Европа Иттифоқи» мулоқотининг 14-сессиясида иштирок этади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
04.01.2023 17:49 Мажилиснинг жорий йилдаги биринчи йиғилишида ҚР Бош прокурори Январ воқеалари бўйича саволларга жавоб беради ASTANА. Кazinform – Эртага, 5 январ куни соат 10:00 да Мажилиснинг жорий йилдаги биринчи умумий йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform Мажилиснинг Теlegram-каналига таяниб.
28.12.2022 12:57 Январ воқеалари вақтида жабрланган оилаларга 1,1 млрд тенге ажратилди ASTANA. Kazinform - Январ воқеалари оқибатида жабрланган оилаларга 1,1 миллиард тенге моддий ёрдам берилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
14.11.2022 15:36 Чет элдан активларни қайтариш бўйича Қозоғистон Монако, Буюк Британия, БАА, АҚШ билан шартнома имзолади ASTANA. Kazinform - Бош прокуратура ноқонуний олиб чиқиб кетилган мол-мулкни ҳибсга олиш тўғрисидаги аризани қайси ҳужжат асосида юборишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
10.11.2022 15:38 Давлат раҳбари ҚР Бош прокурорини қабул қилди ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бош прокурор Берик Асиловни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
07.11.2022 15:54 Қозоғистонда судланувчилар компенсация жамғармасига 2 миллиард тенге тўлаган ASTANA. Кazinform – Мамлакатда жабрланувчиларга компенсация жамғармасидан 30-50 БҲМ миқдорида пул тўланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг Норматив-ҳуқуқий фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Алмаз Мухаметжанов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
02.11.2022 21:17 Комиссия 630 миллиард тенгедан ортиқ пул ва мол-мулкни давлатга қайтарди – ҚР Бош прокурори ASTANA. Кazinform - Активларни қайтариш комиссияси 630 миллиард тенгедан ортиқ пул ва мулкни давлатга қайтарди. Бу ҳақда Бош прокурор Берик Асилов Тwitterдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
04.10.2022 22:40 EGovда янги давлат хизмати ишга туширилди ASTANA. Кazinform – Коррупция жиноятини содир этган шахс тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш давлат хизматлари кўрсатиш тоифасига ўтказилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқий статистика ва махсус ҳисоб қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
26.09.2022 18:55 ҚР Бош прокуратураси баъзи блогерларнинг сохта маълумотлари юзасидан баёнот берди ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси баъзи блогерларнинг таниқли шахсларнинг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларига ишонмасликка чақирди, дея хабар беради Кazinform.
24.09.2022 17:19 Амнистия: Қозоғистонда Январ воқеаларида иштирок этганларнинг қанчаси авф қилинади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Январ воқеасида иштирок этган 1520 киши афв этилиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикасининг «Амнистия тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси асосида ишлаб чиқилган Бош прокуратуранинг маслаҳат ҳужжатида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.09.2022 14:19 Дунёда ҳар йили қарийб 2 триллион доллар ювилади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Бош прокурори Берик Асилов ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиёти дунё ялпи ички маҳсулотининг чорак қисмини ташкил этишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
23.09.2022 12:31 Қасим-Жомарт Тоқаев ШҲТ Бош прокурорларига табрик йўллади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 20-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев анжуман иштирокчиларига табрик йўллади. Табрикни Президент ёрдамчиси – Хавфсизлик кенгаши котиби Ғизат Нурдаулетов ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
01.08.2022 19:45 ҚР Бош пркуратураси: Январ воқеаларида уюшган жиноий гуруҳлар ва бузғунчи дин вакиллари иштирок этган NUR-SULTAN. Kazinform - Январ воқеасида уюшган жиноий гуруҳлар, бузғунчи диний оқим аъзолари иштирок этган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси махсус прокурорлар хизмати бошлиғи ўринбосари Нурлибек Сабитов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
01.08.2022 18:55 Январ воқеалари вақтида жабрланганларга 343 миллион тенгедан ортиқ миқдорда зарар тўланди NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти бошлиғи ўринбосари Мухтар Қожаев МКХда бўлиб ўтган брифингда 1731 нафар фуқаро январ воқеалари жабрланувчиси сифатида тан олинганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
20.07.2022 11:49 Бу йил Қозоғистонда яна 5 миллион гектар яйлов давлатга қайтарилади NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси бўш ва ноқонуний берилган яйлов ерларини давлатга қайтариш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
19.07.2022 16:30 АҚШ Қозоғистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилган активларни қидириш ва қайтаришда ёрдам беради NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШ Адлия вазирлиги вакиллари жиноий активларни қидириш ва уларни АҚШдан Қозоғистонга қайтаришни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси вакилларининг АҚШга амалий ташрифи чоғида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Бош прокуратураси расмий сайтига таяниб.
09.07.2022 11:23 Қозоғистонда янги Бош ҳарбий прокурор тайинланди NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбарининг розилиги билан Бош прокурор Дастан Абдиқадирули Секеновни Бош ҳарбий прокурор этиб тайинлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб.
30.06.2022 20:49 Январ воқеалари: Оммавий тартибсизлик бўйича 58 та, терроризмга оид 8 та иш тергов қилинмоқда NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда январ ойида содир бўлган оммавий тартибсизликлар бўйича 58 та жиноий иш ва террорчилик ҳаракатлари билан боғлиқ 8 та жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси 1-хизмати бошлиғи ўринбосари Елдос Қилимжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
20.06.2022 19:47 Январ воқеалари: ҚР Бош прокуратураси тартибсизликларни 27 киши ташкиллаштирганини аниқланди NUR-SULTAN. Kazinform – Январ воқеалари ташкилотчиси сифатида Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан 27 нафар шахс аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси 1-хизмати раҳбари Серик Шалабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
03.06.2022 19:13 ҚР Бош прокуратураси: Референдумга тайёргарлик жараёнида қонунбузарликлар қайд этилмади NUR-SULTAN. Kazinform – Референдумга тайёргарлик жараёнида қонунбузарликлар қайд этилмади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокурори ўринбосари Болат Дембаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.