ҚР Бош вазири: Аҳолининг сармоявий маданияти, саводхонлиги ошиб бормоқда

Редактор:  
Ляззат Сейданова
8 Декабрь, 12:05

ҚР Бош вазири: Аҳолининг сармоявий маданияти, саводхонлиги ошиб бормоқда

ASTANA. Kazinform – «ҚазМунайГаз» акцияларининг қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида савдоси расман очиқ деб эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тадбирда иштирок этган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов «ҚазМунайГаз» IPOнинг мамлакат иқтисодиётига таъсири ҳақида гапирди.

«ҚазМунайГазнинг IPOси Қозоғистон фонд бозори учун энг йирик битимлардан бири ҳисобланади. Бу ички молия бозорининг ривожланишига, мамлакат фуқароларига, шунингдек, «Самруқ-Қазна» жамғармаси ва «ҚазМунайГаз» компаниясига ижобий таъсир кўрсатади», - деди бош вазир.

Унинг фикрича, бундай кенг кўламли тадбир аҳолининг сармоявий маданияти ва саводхонлигини оширади.

«ҚазМунайГаз» бундан буён Қозоғистонда биржа инвестицияларининг асосий эмитенти бўлишини ҳисобга олиб, биз халқаро инвесторлардан катта қизиқиш кутамиз. Бу эса очиқликни оширмоқда, аҳолининг сармоявий маданияти, саводхонлиги ошиб бормоқда», - деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Фото: primeminister.kz




Мавзуга оид