ҚР Бош вазири БМТ БРМ Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишини ўтказди

Автор:  
Нұрлан Тұяқов
21 Декабрь, 23:35

ҚР Бош вазири БМТ БРМ Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишини ўтказди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистондаги марказий давлат органлари раҳбарияти ҳамда дипломатик корпус, БМТ ва БМТТД вакиллари иштирокида Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 6-йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб.

Йиғилиш иштирокчилари жорий йилдаги идоралараро ишчи гуруҳлари фаолияти якунларини, Давлат раҳбарининг Алмати шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон бўйича минтақавий хабини очиш бўйича топшириғининг бажарилишини кўриб чиқдилар ҳамда 2023 йилга мўлжалланган БРМни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқладилар.

Бош вазир ўз нутқида Барқарор ривожланиш мақсадлари тамойилларини амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва иқтисодиётнинг барча жабҳаларида энг яхши халқаро стандартларни жорий этишга қаратилганини таъкидлади.

«Бугун келгуси йил учун аниқ вазифалар белгиланди ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш керак»

, – дейди Алихан Смаилов.

photo

Хорижлик ҳамкасблар республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини билдириб, ижтимоий-иқтисодий соҳанинг асосий йўналишларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар билдирдилар.

Фото: primeminister.kz



Мавзуга оид