USD 435.1 EUR 493.27
RUB 5.69 CNY 68.63
Янгиликлар

ҚР Бош вазири давлат чегарасида назоратни кучайтиришни қўллаб-қувватлади

30 Ноябрь 12:41
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири давлат чегарасида назоратни кучайтиришни қўллаб-қувватлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат чегарасида назоратни кучайтириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Бош давлат санитария врачининг карантин муддати тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритилди Францияда вакцина рухсатномасини жорий этиш тўғрисидаги қонун кучга кирдиди Австрияда коронавирусга қарши эмлаш мажбурий бўлди

«Умумий эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда. Стационар ва амбулатор шароитда даволанаётган беморлар сони сезиларли даражада камайди. Юқумли шифохонадаг ўрин-жойлар 29 фоизга, интенсив терапия бўлимлари эса 23 фоизга тўлган. «Қизил» зонада фақат Шимолий Қозоғистон вилояти, «сариқ» зонада 5 та ҳудуд, «яшил» зонада 11 та ҳудуд қолган. «Бошқа мамлакатларда Омикрон коронавирусининг янги штамми пайдо бўлганини ҳисобга олиб, мен Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат чегарасида назоратни кучайтириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлайман», -деди Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир мамлакатдаги эпидемиологик вазият доимий назоратда бўлиши, бинолар ва транспорт воситаларида ниқоб тақиб юриш, ижтимоий масофани сақлаш зарурлигини таъкидлади.

«Aҳолини тегишли эмлаш ва ревакцинациялар билан таъминлаш зарур. Бугунги кунга қадар биринчи компонент билан 8,8 миллионга яқин киши эмланди, бу 18 ёшдан ошганларнинг 76,6 фоизини, иккинчи компонент билан эса 8 миллиондан ортиқ эмланди, бу 70,8 фоизни ташкил этади. Aммо бу коллектив иммунитетни шакллантириш учун етарли эмас. Соғлиқни сақлаш вазирлигига Aхборот вазирлиги ва ҳокимликлар билан биргаликда бу борадаги ишларни фаоллаштиришни топшираман», — дея топшириқ берди Бош вазир ялпи назоратни ўринбосари Ерали Тоғжанов зиммасига юклаб.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив