ASTANА. Кazinform – Алихон Смаилов Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
Иштирокчилар транспорт, нефтни қайта ишлаш ва ахборот коммуникациялари соҳаларидаги айрим активларни давлат мулкига қайтариш масалаларини муҳокама қилдилар.
Комиссия раиси Алихан Смаилов ваколатли органларга кўриб чиқилаётган мулклар билан боғлиқ текшириш фаолиятини давом эттириш, шунингдек, уларнинг бир қисмининг хусусий мулкка ўтказилишининг қонунийлиги нуқтаи назаридан тафтиш ўтказиш бўйича топшириқ берди.
Бундан ташқари, Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги нефтни қайта ишлаш корхоналарига логистика ва сервис хизматларини кўрсатувчи доминант компаниялар тарифларини тартибга солиш бўйича тавсиялар киритиши керак.
Комиссия йиғилиши натижаларига кўра, Алихон Смаилов мамлакат қонунчилигига мувофиқ зарур тартиб-қоидаларни тезроқ якунлаш муҳимлигини таъкидлади.
Фото: primeminister.kz