ҚР Бош вазири инфляцияни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини ошириш бўйича топшириқ берди

Автор:  
Бекабат Узаков
4 Апрель, 16:52

ҚР Бош вазири инфляцияни ҳисобга олган ҳолда иш ҳақини ошириш бўйича топшириқ берди

ASTANА. Kazinform - Ишсизлик 4,8 фоизгача камайиши керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг олдимизда инфляцияни ҳисобга олган ҳолда аҳолининг иш ҳақининг реал ўсишини таъминлаш вазифаси турибди. Ишсизлик 4,8% гача тушиши керак. Бу кўрсаткичларга эришиш учун барчамиз бор куч-ғайратимизни ишга солишимиз керак», — деди Алихан Смаилов.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Ҳукумат томонидан фуқароларнинг мурожаат ва шикоятларига жавоб бериш бўйича аниқ мақсадли ва самарали ишлар амалга оширилиши кутилмоқда.

– Улар асосан бандлик, аҳоли даромадларини ошириш, уй-жой билан таъминлаш ва муҳим инфратузилмани таъминлаш муаммоларига тааллуқлидир. Лекин, энг аввало, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишига чек қўйишдир. Биз бу масалани ҳал қилиш учун янги ёндашувларни қўллашимиз керак», — дея қўшимча қилди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Серик Сабеков