ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир Алихан Смаилов Қозоғистон аҳолисини сув билан таъминлаш масалалари бўйича бир қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Сув истеъмолини рационализация қилиш мақсадида Миллий иқтисодиёт вазирлиги индустрия ва экология вазирликлари билан биргаликда бир ой муддатда сувга янги тариф сиёсатини жорий этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин», - деди вазир Ҳукумат йиғилишида.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари тушумларни инфратузилмани модернизация қилиш, жумладан, сувдан фойдаланишнинг рақамли технологияларини жорий этишга йўналтириш зарурлигини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади.
Индустрия вазирлигига Экология вазирлиги ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мамлакатидаги барча сув таъминоти инфратузилмасини мониторинг қилиш ва авария хавфи юқори бўлган объектлар рўйхатини Ҳукуматга тақдим этиш топширилди.
Шунингдек, Экология вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ичимлик суви таъминоти бўйича барча «узоқ муддатли қурилиш» ишларини йил охиригача якунлашини таъминлаши зарур.
Муаллиф: Анеля Қасимова