26.04.2023 09:27 ОТМ ва коллежларнинг ўқув дастурлари мамлакат иқтисодиёти эҳтиёжларига мос бўлиши керак – ҚР Бош вазири ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида Ҳукумат ҳузуридаги мамлакат тадбиркорлари кенгаши йиғилишида инсон капиталини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Кazinform.
24.04.2023 19:15 Астанадаги Қозоғистон-Чехия бизнес-форуми якунлари бўйича 230 миллион евролик келишувлар имзоланди ASTANA. Kazinform – Астанада бўлиб ўтган Қозоғистон-Чехия бизнес-форуми якунлари бўйича Skoda Transportation, EGAP экспорт суғурта агентлиги, Чехия экспорт банки ва Тransco билан умумий қиймати 230 миллион евро бўлган меморандум ва бошқа ҳужжатлар имзоланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Бош вазири матбуот хизматига таяниб.
24.04.2023 15:53 Чехия компаниялари Қозоғистонда янги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор – ҚР Ҳукумати раҳбари ASTANA. Kazinform – Чехия компаниялари Қозоғистонда янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.04.2023 15:31 2029 йилгача 150 миллиард доллар сармоя жалб қилиш зарур – ҚР Бош вазири ASTANA. Kazinform – Мустақиллик йилларида Қозоғистонга 410 миллиард долларлик сармоя жалб этилди. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.04.2023 14:06 15 йил ичида чех компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион доллар сармоя киритди ASTANA. Kazinform – Ўтган 15 йил ичида чех компаниялари Қозоғистон иқтисодиётига 270 миллион доллар сармоя киритди. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.04.2023 12:56 Ўтган йили Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 67 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистон ва Чехия ўртасидаги товар айланмаси 67 фоизга ошди. Бу ҳақда Чехия-Қозоғистон бизнес-форумида иштирок этган ҚР Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
21.04.2023 10:11 Қозоғистон Бош вазири амалий ташриф билан Абай вилоятига боради ASTANA. Kazinform – 21 апрель, жума куни ҚР Бош вазири Алихан Смаилов амалий ташриф билан Абай вилоятига боради, дея хабар беради Kazinform Ҳукуматнинг Telegram-каналига таяниб.
21.04.2023 09:09 Ёқилғи сотишнинг очиқ бозор механизмини ишлаб чиқиш керак – ҚР Бош вазири ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда кон-металлургия комплекси ва газ саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
19.04.2023 18:10 Фермерларга субсидиялар ажратиш тизими такомиллаштирилади – ҚР Бош вазири ASTANA. Кazinform – Агросаноат мажмуасини ривожлантириш доирасида 300 га яқин лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича кенгайтирилган кенгашида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
19.04.2023 17:18 Жорий йилда Транскаспий халқаро транспорт коридори орқали 2 миллион тонна юк ташилади ASTANA. Kazinform – 2025 йилга бориб Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташиш 10 миллион тоннага этади. Бу ҳақда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Ҳукумат раҳбари Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
19.04.2023 14:14 2023 йилда Қозоғистонда 15 млн квадрат метрдан ортиқ уй-жой қурилади ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматнинг уй-жой, транспорт ва туризм инфратузилмасини модернизация қилиш чора-тадбирлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.04.2023 13:51 Жорий йилда Жанаўзен шаҳрида янги газни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланади ASTANA. Kazinform – Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватини йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати раҳбари Алихан Смаилов мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
19.04.2023 13:06 Давлат бюджети даромадлари 24 фоизга ошди – Алихан Смаилов ASTANA. Kazinform - Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ҚР Бош вазири Алихан Смаилов сўзга чиқиб, жорий йилда амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш имконини берганини таъкидлади. Январь-март ойларида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 4,9 фоизни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.04.2023 20:45 Халқаро экспертлар Қозоғистондаги кийикларнинг яшаш жойларида тадқиқот олиб боради ASTANА. Кazinform – 24-28 май кунлари халқаро экспертлар Қозоғистонда кийиклар яшайдиган жойларда тадқиқот олиб боради. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
18.04.2023 09:18 ҚР Президенти раислигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлашув ўтказилади ASTANA. Kazinform – 19 апрель куни Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
17.04.2023 20:55 Ҳукуматда Алмати шаҳрини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган йиғилишда Алмати ва Алмати агломерациясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди, дея хабар беради Каzinform Ҳукумат сайтига таяниб.
17.04.2023 12:04 Туркистон вилоятидаги сармоявий лойиҳалар учун Ҳукумат қўшимча 9,1 миллиард тенге ажратади ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати Туркистон вилоятидаги сармоявий лойиҳалар учун аввал ажратилган 5,4 миллиард тенгега қўшимча равишда 9,1 миллиард тенге ажратади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
17.04.2023 08:11 Қозоғистон делегацияси афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини топширди KABUL. Кazinform – Қозоғистон делегацияси Президент топшириғига биноан Афғонистонга гуманитар юклар етказди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Facebookда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform.
14.04.2023 16:32 Улитау вилоятида инвесторларнинг лойиҳалар амалга оширилиши қўллаб-қувватланади ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Улитау вилоятига ташрифи чоғида ҳокимликка вилоятнинг солиқ базасини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатма берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
14.04.2023 15:28 Жезқазған-Қизилўрда йўли қурилишига маҳаллий компаниялар жалб қилиниши керак – ҚР Бош вазири ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Улитау вилоятига ташрифи чоғида Жезқазған-Қизилўрда автомобил йўли қурилишига имкон қадар маҳаллий компанияларни жалб этиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.