USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

ҚР  Индустрия вазири: 2021 йилда ҳудудларда Индустриялаштириш харитаси доирасида 139 та лойиҳа ишга туширилади

30 Ноябрь 12:15
Баҳам кўринг:
ҚР  Индустрия вазири: 2021 йилда ҳудудларда Индустриялаштириш харитаси доирасида 139 та лойиҳа ишга туширилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов бугун Ҳукумат йиғилишида ҳудудларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алматида саноат объектлари ишга туширилмоқда

«202 -йилда ҳудудларда Индустриялаштириш харитаси доирасида умумий қиймати 1,3 триллион тенге бўлган 139 та лойиҳани ишга тушириш ва 12,7 мингта янги доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ноябр ҳолатига кўра, умумий қиймати 1 триллион тенге бўлган 83 та лойиҳа фойдаланишга топширилди ва 9 мингга яқин доимий иш ўрни яратилди», — деди Б. Aтамқулов.

Фойдаланишга топширилган лойиҳалар қаторида Қарағанди вилоятидаги бойитиш фабрикаси («Жайрем кон бойитиш комбинати» AЖ) каби йирик лойиҳалар бор. Янги полиметалл заводи қўрғошин-рух рудаларини ишлаб чиқаришни 2,5 баробарга оширади.

– Қизилўрда вилоятида декабр ойида «Оrdа Glass» масъулияти чекланган жамиятига қарашли шиша идиш ишлаб чиқариш заводини техник жиҳатдан ишга тушириш режалаштирилган. Самарадорлик - йилига 197,1 минг тонна шиша. Янги иш ўринлари яратилади. Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Ақтоғай кон-қайта ишлаш комбинатини кенгайтириш лойиҳаси бошланди. У сульфидли рудани қайта ишлаш қувватини икки баробарга ошириб, йилига 50 миллион тоннага етказади. Йилига 190 минг тоннагача мис ишлаб чиқаришни таъминлайди (90% ўсишни таъминлайди). Қарағанди вилоятида «Qaz Cаrbon» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Сариарқа» ферроқотишма заводи ишга туширилди. Завод маҳсулотларига «Nippon Steel», «Мarubeni Cоrporation», «ArselopМittal» ва бошқа хорижий компаниялар харидоргир. Экспорт географиясига Япония, Россия, Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги киради», — деди вазир.

Унга кўра, Қостанайдаги изоляциялаш марказида қишлоқ хўжалиги ва автомобил техникаси учун электр жиҳозлари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш бўйича яна 2 та лойиҳа ишга туширилди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив