ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки дам олиш кунлари учун доллар ва рубл курсларини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Жумладан, 1 доллар нархи - 444,09 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,95 тенгени ташкил этди.
16 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 3,25 тенгега пасайиб, 1 доллар - 444,03 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 6,02 тенгени ташкил этади.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 443,5 тенге, сотиб олиш курси эса 446,5 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи – 445 тенге, сотиб олиш нархи - 459 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 5,85 – 6,1 тенге. Астанада қўшни давлат валютаси 5,9 – 5,97 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова