ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

Автор:  
Ляззат Сейданова
20 Февраль, 11:56

ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 20 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, 1 доллар нархи - 444,23 тенге, Россия рублининг ўртача курси – 5,96 тенге.

17 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,74 тенгега ошди. 1 АҚШ долларининг ўртача курси 444,77 тенгени ташкил этади. Россия рубли - 5,94 тенгени ташкил этди.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 448,5-451,5 тенгедан сотилмоқда.

Алматида доллар курси 448-452 тенге орасида ўзгариб турибди.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,85-6,15 тенгега сотиб олиш мумкин. Астанада Россия рубли 5,97 – 6,02 тенгедан сотилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид