ALMATY. Kazinform - ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 24 феврал кунги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Унга кўра, 1 доллар нархи - 449,22 тенге, Россия рублининг ўртача курси – 5,99 тенге.
23 феврал куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,13 тенгега ошди. 1 АҚШ доллар - 448,99 тенгени ташкил этади. Россия рубли - 5,94 тенгени ташкил этди.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 449,5-452,5 тенгедан сотилмоқда. Алматида доллар курси 449-453 тенге орасида ўзгариб турибди.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,8-6,05 тенгега сотиб олиш мумкин. Астанада Россия рубли 5,9 – 5,95 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова