ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
5 Май, 10:52

ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 5 майдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, 1 доллар нархи – 445,29 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,69 тенге.

4 май куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 2,50 тенгега ошиб, 445,24 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 5,62 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси - 444 тенге, сотиб олиш кури эса 448 тенгени ташкил этмоқда. Алматида сотиш нархи 444 тенге, сотиб олиш нархи 447,5 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,55 – 5,8 тенге орасида сотилмоқда. Астанада Россия рубли 5,53 – 5,63 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид