ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 10 майдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хусусан, 1 доллар нархи – 445,28 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,80 тенге.
5 май куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,15 тенгега пасайиб, 445,09 тенгени ташкил қилди.
Россия рубли 5,79 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 442,5 тенге, сотиб олиш кури эса 446,5 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи 443 тенге, сотиб олиш нархи 447 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,45 – 5,75 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада Россия рубли 5,57 – 5,67 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова