ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

Автор:  
Ляззат Сейданова
26 Май, 10:26

ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг бугунги курсини белгилади

ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 26 майдаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хусусан, 1 доллар нархи – 446,65 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,60 тенге.

25 май куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,84 тенгега ошиб, 446,51 тенгени ташкил қилди.

Россия рубли 5,57 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 443,5 тенге, сотиб олиш кури эса 447,5 тенгени ташкил этмоқда.

Алматида сотиш нархи 443 тенге, сотиб олиш нархи 446 тенге.

Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,45 – 5,6 тенге орасида сотилмоқда.

Астанада Россия рубли 5,5 – 5,6 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова



Мавзуга оид