ALMATY. Kazinform – ҚР Миллий банки доллар ва рублнинг 9 июндаги расмий курсини белгилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Хусусан, 1 доллар нархи – 444,85 тенге, Россия рублининг ўртача курси 5,42 тенге.
8 июнь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,81 тенгега пасайиб, 444,75 тенгени ташкил қилди. Россия рубли 5,42 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 долларнинг сотув курси – 442,5 тенге, сотиб олиш кури эса 446,5 тенгени ташкил этмоқда.
Алматида сотиш нархи 443,5 тенге, сотиб олиш нархи 447,5 тенге.
Айни пайтда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютасини 5,35 – 5,57 тенге орасида сотилмоқда.
Астанада Россия рубли 5,3 – 5,42 тенге.
Муаллиф: Алма Муқанова