ҚР Парламенти Ҳукумат ва Ҳисоб қўмитасининг бюджет ҳисоботини тасдиқлади
20 Июнь 16:45

ҚР Парламенти Ҳукумат ва Ҳисоб қўмитасининг бюджет ҳисоботини тасдиқлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон Ҳукумати ва Республика бюджети ижросини назорат қилиш бўйича ҳисоб қўмитасининг 2021 йилги республика бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинди ва тасдиқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Республика бюджетининг асосий параметрлари бажарилди. Даромадлар 100,8 фоизга бажарилиб, 12,7 трлн тенгени ташкил қилди. Ҳаражатлар 99,2 фоизга ўзлаштирилиб, 15,2 трлн тенгени ташкил қилди. Бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3,1 фоизни ташкил этди. Давлат ижтимоий ва бошқа мажбуриятларни тўлиқ бажарди», — деди ҚР Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев.

2021 йилда ЯИМ ўсиши 4 фоизни ташкил этади. Иқтисодиётнинг барча муҳим тармоқларида ижобий натижалар қайд этилди. Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,8 фоизга, қурилиш ишлари 7,6 фоизга, транспорт 3,6 фоизга, савдо 9,2 фоизга ошди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 3,5 фоизга ошди. Ишсизлик даражаси 4,9% даражасида сақланиб қолди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Янгиликлар

Архив