ҚР Президенти: Биз тинч намойишчиларга қарши Қуролли кучларни ҳеч қачон ишлатмаганмиз ва ишлатмаймиз ҳам
10 Январь 16:10

ҚР Президенти: Биз тинч намойишчиларга қарши Қуролли кучларни ҳеч қачон ишлатмаганмиз ва ишлатмаймиз ҳам

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ҳеч қачон тинч намойишчиларга қарши Қуролли кучларни ишлатмаган ва ишлатмайди ҳам. Бу ҳақда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«КХШТ кучларининг киритилишининг қонунийлиги ҳақида саволлар борлигини кўриб турибмиз. Бу ишончли маълумотларнинг йўқлиги ва бутун вазиятни нотўғри тушуниш билан боғлиқ«, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев сессияда сўзлаган нутқида.

«Баъзи ҳолларда халқаро ҳамжамият, жумладан, хорижий оммавий ахборот воситаларида КХШТ кучларидан фойдаланиш, Қозоғистондаги вазият мутлақо нотўғри талқин қилинмоқда. Кўрсатилган барча фактларга қарамай, айрим манбалар Қозоғистон ҳукумати тинч намойишчиларга қарши курашаётганини даъво қилмоқда. Бу мутлақо нотўғри маълумот. Биз ҳеч қачон тинч намойишчиларга қарши қуролли куч ишлатмаганмиз ва ишлатмаймиз ҳам», - деди Давлат раҳбари.

Янгиликлар

Архив