ҚР Президенти Германия ва Ливан Республикасига янги элчиларни тайинлади
13 Июнь 16:03

ҚР Президенти Германия ва Ливан Республикасига янги элчиларни тайинлади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президентининг Фармонига биноан, Қозоғистоннинг Германия ва Ливандаги янги элчилари тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ақорда матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

«Давлат раҳбарининг Фармони билан Онжанов Нурлан Баймолдаули Қозоғистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг Фармони билан Жумали Расул Берекетули Қозоғистон Республикасининг Ливан Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив