ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматовни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.
Президентга Миллий банкнинг жорий йил январ-ноябр ойларидаги пул-кредит сиёсатининг дастлабки якунлари тўғрисида ҳисобот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаевга ташқи ва ички бозорлардаги вазият, инфляциянинг ўсиш суръатлари ва унинг прогнози, шунингдек, олтин-валюта захиралари ҳолати ҳақида маълумот берилди. Йиғилишда Миллий банк томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тенге депозитларининг мисли кўрилмаган даражага ўсишига, валюта бозорининг барқарорлашувига ва иқтисодиётни кредитлаш ҳажмининг ўсишини давом эттиришга ижобий таъсир кўрсатгани таъкидланди.
Рақамли тенгени жорий этиш зарурлиги юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижалари Президентга тақдим этилди. Ғалимжон Пирматовнинг сўзларига кўра, бозор иштирокчилари, реал мижозлар ва савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари иштирокида рақамли тенге платформасини синовдан ўтказиш муваффақиятли ўтди. Рақамли тенгенинг жорий этилиши нақд пулсиз ҳисоб-китоблар имкониятини оширади, давлат харажатларининг шаффофлигини таъминлайди ва инновацион молиявий маҳсулотларни яратади. Миллий банк раиси рақамли тенге 2025 йил охиригача фойдаланишга топширилишини айтди. Рақамли тенгени муомалага чиқариш режаси уч босқичдан иборат. Давлат раҳбари лойиҳани янада амалга ошириш вазифасини юклади.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев пул-кредит сиёсатини самарали амалга оширишга қаратилган бир қатор аниқ топшириқларни берди.
Фото: аkorda.kz