ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Астанадаги «Отан Ана» монументи пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
Президент Астанадаги «Отан Ана» монументи пойига гул қўйиб, Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлган аскарлар руҳига ҳурмат бажо келтирди.
Шундан сўнг Президент оркестри Давлат мадҳиясини ижро этди, Фахрий қоровул ротаси тадбир иштирокчилари олдидан ўтди.
Тадбир сўнгида Қасим-Жомарт Тоқаев фахрийлар билан суҳбатлашди. Президент уларни Ғалаба байрами билан табриклаб, барча юртдошларга мустаҳкам соғлик ва фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари «Отан Ана» монументи пойига гул қўйиш маросимида иштирок этиши ҳақида хабар қилган эдик.