ҚР Президенти Венгриянинг янги сайланган Бош вазирини табриклади
4 Апрель 20:19

ҚР Президенти Венгриянинг янги сайланган Бош вазирини табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Виктор Орбанни «ФИДЕС – Христиан-демократик халқ партияси» коалициясининг парламент сайловидаги ғалабаси ҳамда Венгрия Бош вазири лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Сайловдаги ғалабангиз Сиз ва партиянгиз томонидан мамлакатда сиёсий ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш, фуқаролар фаровонлигини ошириш ва Венгриянинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга йўналтирилган йўналишга юртдошларнинг юксак ишончи билдирилаётганининг ёрқин далилидир. Сизнинг машаққатли меҳнатингиз, Ватанингиз манфаати ва равнақи йўлида амалга оширилаётган янги ташаббуслар, муҳим режалар ҳаётга татбиқ этилишига доимо муваффақиятлар ҳамроҳ бўлишини тилайман», - дейилади табрик телеграммасида.

Давлат раҳбари Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги мазмунли сиёсий мулоқот ва анъанавий дўстликдан руҳланган стратегик шериклик муносабатлари биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва ҳукуматларимиз даражасидаги фаол алоқалар орқали янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.

«Шу муносабат билан, Қозоғистон-Венгрия ҳамкорлигининг юқори суръатларини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда кўплаб соҳалардаги ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш учун сизларни ўзаро қулай вақтда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишни таклиф қиламан», – дейилади Президентнинг табрикда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Венгрия Бош вазирига масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар, қардош венгер халқига бахт ва фаровонлик тилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив