ҚР Президенти янги ҳафтада қандай тадбирларда иштирок этади
27 Июнь 09:44

ҚР Президенти янги ҳафтада қандай тадбирларда иштирок этади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ақорда матбуот хизмати Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида жорий ҳафтада бўлиб ўтадиган муҳим тадбирлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун Давлат раҳбари «Астана» халқаро молия маркази бошқаруви кенгашининг йиғилишини ўтказади;

29 июн куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) бўлиб ўтадиган олтинчи Каспий саммитида иштирок этади;

Президент 30 июн куни Ақорда қароргоҳида Ислоҳотлар бўйича Олий кенгашнинг навбатдаги мажлисини ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив