ҚР Президентига Жаҳон динлари етакчилари қурултойига тайёргарлик ҳақида маълумот берилди
22 Июнь 17:39

ҚР Президентига Жаҳон динлари етакчилари қурултойига тайёргарлик ҳақида маълумот берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаевга 14-15 сентябр кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берилди. Форум иштирокчилари пандемиядан кейин инсониятнинг ижтимоий-маънавий тараққиётида жаҳон ва анъанавий диний етакчиларнинг ролини муҳокама қиладилар.

Қурултойда олий даражадаги диний етакчилар иштирок этиши режалаштирилган. Конгресс Котибияти форумни ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Маулен Ашимбаев VII чақириқ парламентнинг 2-сессиясидаги Сенат фаолияти якунлари тўғрисида маълумот бериб ўтди. Бугунги кунга қадар парламент томонидан 68 та қонун қабул қилиниб, Президентга юборилган. Сенат депутатлари мазкур сессияда 18 та қонун лойиҳаси ташаббускори бўлди.

Президентга конституциявий ислоҳотлар доирасида қонун ижодкорлиги тартибини оптималлаштириш жараёни ҳақида маълумот берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив