ҚР Президентнинг эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича топшириғи бажарилди - вазир
18 Май 15:00

ҚР Президентнинг эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича топшириғи бажарилди - вазир

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича топшириғи бажарилди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган қатор топшириқлар берди. Бугунги кунга келиб, топшириқ бажарилди. Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида эпидемиологик вазият барқарорлашган. Бир кунда ўртача ўнга яқин коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилиб, беморларнинг 98 фоиздан ортиғи тузалиб кетмоқда»

, — деди вазир.

Унга кўра, жорий йилнинг 24 январ куни бўлиб ўтган идоралараро комиссия йиғилишида карантин чораларини енгиллаштириш йўллари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.

«Мамлакатда барча чеклов чоралари бекор қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида дунё бўйлаб касалланиш 12 фоизга камайди. Бироқ Америка ва Африкада касаллик кучаймоқда. Айни пайтда дунёнинг 97 та давлатида касалланиш даражаси ошиб бормоқда»

, — деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида касалланиш Арманистонда 200 фоиз, Венгрияда 200 фоиздан ортиқ, Бирлашган Араб Амирликларида 55 фоиз, Японияда 54 фоиз, Сингапурда 37 фоиз, Исроилда 15 фоиз ва Туркияда 12 фоизга ошган.

«Эпидемиологик вазиятни ҳар куни прогнозлаш ва баҳолаш мунтазам равишда давом эттирилмоқда. Вазият оғирлашганда ётоқхоналар, юқумли касалликлар шифохоналари, даволаниш учун маблағлар, дори-дармонлар ва тиббий буюмлар, шахсий ҳимоя воситалари КВИ билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр», - деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив