Криштиану Роналду янги жамоага ўтиши ҳақида фикр билдирди

Автор:  
Бекабат Узаков
2 Январь, 17:51

Криштиану Роналду янги жамоага ўтиши ҳақида фикр билдирди

ASTANА. Кazinform - Ҳужумчи Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» жамоасига ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Криштиану Роналду бунгача Португалия, Англия, Испания ва Италия чемпионатларида тўп сурган. Ўтган йилнинг декабр ойи охирига келиб у Саудия Арабистонининг «Ал-Насср» жамоасига келиб қўшилди.

«Бу бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлаётган нарса. Бундай ишлар нафақат клубимиз, балки лигамиз, миллатимиз, келажак авлодларимизни ҳам келажакдаги муваффақиятлар сари етаклашига ишонаман. У бизни илҳомлантиради», деб ёзди у ижтимоий тармоғида.

2022 йилги жаҳон чемпионатида у Португалия терма жамоаси таркибида 1/4 финалгача етиб борди.

Фото: ДМИТРИЙ ГОЛУБОВИЧ, «ЧЕМПИОНАТ»

Муаллиф: Адилжан Умбет


Мавзуга оид