ASTANA. Kazinform – 2022 йилда «Кумуш ёш» пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларни иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаси доирасида 3080 киши иш билан таъминланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларни пенсияга чиққунга қадар доимий иш ўринларига жойлаштириш имконини берувчи мазкур лойиҳа 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида 2022 йилда бошланган эди.
Энг кўп банд аҳоли Алмати (570 киши), Туркистон (516 киши) ва Қарағанди (322 киши) вилоятларида кузатилмоқда.
«2023 йил 1 январдан бошлаб лойиҳани амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Энди унда 50 ёшдан ошганлар иштирок этиши мумкин. Шу билан бирга, давлат томонидан иш берувчига лойиҳа иштирокчиларининг иш ҳақининг белгиланган миқдорининг 60 дан 70 фоизигача, лекин 30 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичидан кўп бўлмаган миқдорда субсидиялар тўланади.
«Кумуш ёш» лойиҳасида иштирок этиш муддати 36 ойгача. Шундан сўнг, иш берувчи «Қозоғистон Республикасида пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунда белгиланган пенсия ёшига етмаган шахсни камида 1 йил муддатга, пенсия ёшига етмаган (58 ёшдан ошган) одамни пенсияга чиққунга қадар доимий иш жойига жойлаштиради», - дейди Айжан Жапалбаева.