ASTANA. Kazinform – Қувайт Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга аъзо бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Кенгашга 1999 йилда 15 та давлат аъзо бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 27 тага етди. Бу, аслида, Осиё давлатлари, бутун жаҳон ҳамжамияти олдида форумнинг нуфузи ошганидан далолатдир.
Биз Қувайтни Кенгашга аъзо бўлиб, сафимизга қўшилганидан жуда хурсандмиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шунингдек, у кенгашни чақириш бўйича биринчи ташаббус кўтарилганига 30 йил бўлганини эслатди.
«Бу йил мазкур Кенгашни чақириш ташаббусига 30 йил тўлди. Мана шу давр мобайнида мазкур йиғин кўп томонлама ҳамкорлик платформаси ва замонавий дипломатиянинг халқаро институтига айланди», - деди ҚР Президенти.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай