Ўқувчилар учун 50 та дам олиш оромгоҳлари ташкил этилади – ҚР Таълим вазири

Редактор:  
Ляззат Сейданова
14 Декабрь, 12:14

Ўқувчилар учун 50 та дам олиш оромгоҳлари ташкил этилади – ҚР Таълим вазири

ASTANA. Kazinform – Ўқувчилар учун 50 та соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўқувчилар учун 50 та соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади. Уларнинг услубий ва мазмуний жиҳатлари ҳам кўриб чиқилади. Болаларни тўгарак ва секциялар билан таъминлаш бўйича мисли кўрилмаган тадбирлар режалаштирилган. Камида 100 та янги йирик объектлар, яъни ўқувчилар саройлари, ёш техниклар станциялари, болалар технопарклари, мусиқа ва санъат мактаблари қуриш режалаштирилган. Бу мактабдан ташқари ташкилотларнинг болалар яшайдиган жойдан босқичма-босқич киришини таъминлайди»

, - деди вазир.

Вазир ўрта таълим учун зарур бўлган ўқув материалларини рақамли форматга ўтказиш орқали фанларни ўқитишнинг инновацион усуллари жорий этилишини маълум қилди.

«Экологик таълим сифатини ошириш йўлларини кўриб чиқиш режалаштирилган»

, – дейди Асхат Аймағамбетов.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид