Манғистау вилояти жорий йилда 320 мингдан ортиқ сайёҳ қабул қилиниши режалаштирган

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
2 Июнь, 20:57

Манғистау вилояти жорий йилда 320 мингдан ортиқ сайёҳ қабул қилиниши режалаштирган

ASTANA. Kazinform – 2023 йилда Манғистау вилояти 320 мингдан ортиқ сайёҳни қабул қилишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

2022 йилда Манғистау вилоятига хориждан ва республика вилоятларидан 310 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга кўп. Вилоятда туризм соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 11,5 миллиард тенгени (ўсиш 1,6 баробар) ташкил этди.

Вилоятда туризм соҳасини ривожлантиришнинг аҳамияти йилдан-йилга ортиб боряпти. Бу соҳадаги ижобий динамикани кўриш мумкин. Туризмнинг ривожланиши бевосита транспорт инфратузилмасига боғлиқ. Сайёҳларнинг ҳаво йўллари орқали келиши учун барча шароит яратилган. Бугунги кунда ҚР Ҳукумати кўмагида самолётлар халқаро ва ички йўналишларда 24 та йўналишда ҳафтасига 110 та, жумладан, яқин ва узоқ хориж мамлакатларига 16 та йўналишда 45 та рейсни амалга оширяпти.

photo

Йил бошидан буён Ақтау (Манғистау вилояти) халқаро аэропорти томонидан ташилган йўловчилар сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга ошиб, 407 490 нафар йўловчига етди.

2022 йилда курорт ҳудудларини ривожлантириш доирасида маҳаллий инвесторлар томонидан 4 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 1,1 миллиард тенгедан ортиқ инвестициялар жалб этилган ҳолда 80 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

1. «Сартас» КЗ «Нефтемаш» ташриф буюрувчилар марказининг қурилиши

2. «Фламинго Резорт» дам олиш маркази («Фламинго» МЧЖ)

3. Teniz Village Глэмпинг («Techno west ltd» МЧЖ)

4. «AURA» дам олиш маркази («Алека» МЧЖ)

«2023 йилда 210 та иш ўрни яратиш билан 6 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган, унинг умумий қиймати 100 миллиард тенгега тенг. Бу лойиҳаларнинг барчаси вилоят иқтисодиётини ривожлантиришга ижобий самара беради», – деди вилоят ҳокими Нурлан Ноғаев.

photo

Муаллиф: Арайлим Мурат



Мавзуга оид