TÚRKİSTAN. Кazinform – Марказий Осиё давлатларининг биринчи Парламентлараро форумида Туркистон декларацияси қабул қилинади. Бу ҳақда Парламент Сенати аъзоси Нурторе Жусип маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Сенатор Нурторе Жусип Туркистонда бўлиб ўтаётган парламентлараро форумда савдо-иқтисодий интеграция, инновацион алоқалар, парламентлар ўртасидаги қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш билан бирга маънавият масалаларига ҳам эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
«Марказий Осиё давлатларининг ҳамкорлиги, давлат раҳбарлари эришган келишувларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, парламентларнинг бу борадаги фаолияти, қонунчилик асосларини кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш, келгусида ушбу стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича суҳбатлар бўлиб ўтади. Бугун ҳам форумнинг асосий куни. Туркистон декларацияси қабул қилинишини кутамиз. Ўша ҳужжат орқали давлатлараро муносабатларни максимал даражада мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилади. Форум илк бор ўтказилмоқда ва бу жуда муҳим»
, - деди у.
Шу билан бирга, сенатор форумда Орол, сув масалалари муҳокама қилинишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Туркистонда Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форуми бўлиб ўтмоқда.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев