19.06.2023 15:00 Ўзбекистонда Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 20-24 июнь кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларида Қозоғистон маданият кунлари, унинг доирасида Тошкент шаҳрида 20-23 июнь кунлари Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
19.06.2023 14:52 Ўзбекистон Олий Мажлиси Раиси: Марказий Осиё давлатлари минтақавий ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштиришга эришди ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбарлари Марказий Осиёни ўз мамлакатлари ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши сифатида белгилаб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Марказий Осиё аёллари мулоқоти йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.06.2023 10:19 Япония Ўзбекистонда табиий офатларнинг олдини олиш лойиҳасини амалга оширади TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсин Абдураҳмонов Япониянинг «Nippon Investment Operating Corporation» (NIOC) раҳбари Наби Мамажан ва унинг ҳамкори, «Muroosystems Corporation» бош директори Пан Жонгсин ҳамда ЎР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар ўтказди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
19.06.2023 09:37 Тошкентда Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙнинг 30 йиллик юбилейи тантаналари бошланди ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 18-19 июн кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙнинг 30 йиллик юбилейи тантаналари ўтказилади, дея хабар беради Kazinform Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги хабарига таяниб.
18.06.2023 10:57 Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли тарихий рекордни янгилади TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда ғайритабиий иссиқлик пайтида электр энергияси истеъмоли тарихий рекордни янгилади, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлиги мухбири.
17.06.2023 08:42 ШҲТ МАТТ ташкил этилганига 19 йил тўлди TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкентда – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси биносида ушбу ташкилот фаолият бошлаганининг 19 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
15.06.2023 20:54 Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида қуёш фотоэлектр станциялари қурилади TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Президентининг қарорига кўра, ҳудудларда қуёш фотоэлектр станцияларини яратиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
15.06.2023 16:30 Ўзбекистон Қозоғистонга 4,1 млн жуфт оёқ кийим экспорт қилган TASHKENT. Kazinform -2023 йилнинг январь-апрель ойларида 11 та хорижий давлатга юртимизда ишлаб чиқарилган қиймати 12,5 миллион долларлик 8,4 миллион жуфт оёқ кийимлар экспорт қилинган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
15.06.2023 10:02 Ўзбекистонга туристик мақсадларда келаётган чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюрмоқда TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
15.06.2023 09:11 Ўзбекистон Президенти сайловида Брайл алифбосидаги трафарет намунаси қўлланилади TASHKENT. UzA-Kazinform – ЎР Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида муддатидан илгари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар, Президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитация қилишга доир масалалар кўриб чиқилди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
14.06.2023 17:52 Тошкентдаги заводда юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди TASHKENT. Kazinform – Тошкент чеккасидаги ишлаб чиқариш объектида юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 14 киши жароҳат олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
14.06.2023 17:26 Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти таълим вазирлари йиғилиши олдидан учрашув ўтказилди TASHKENT. Kazinform – Туркий давлатлар ташкилоти таълим вазирлари йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия республикалари таълим вазирликлари раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби иштирок этиши режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform Халқ сўзи нашрига таяниб.
14.06.2023 17:08 Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли меросхўрлик бўйича судга мурожаат қилди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон биринчи президентининг ўғли Пётр Каримов отасининг беваси Татьяна Каримовага нисбатан мерос бўйича даъво аризаси билан судга мурожаат этди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Олий суди сайтига таяниб.
14.06.2023 16:52 Ўзбекистоннинг Жиззах шаҳридаги 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлди TASHKENT. Kazinform –180 кв.м майдони ёниб зарарланган бинонинг 400 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган, дея хабар беради Kazinform Янги Ўзбекистон нашрига таяниб.
14.06.2023 12:10 Ўзбекистонга 5 ойда Қозоғистондан 656,5 минг турист келган TASHKENT. Kazinform -ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
13.06.2023 18:41 Ўзбекистонда илк маротаба «HAJJ UMRAH EXPO 2023« кўргазма савдоси ўтказилади TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил 17-18 июль кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «HAJJ UMRAH EXPO 2023» кўргазмали тадбири бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
13.06.2023 17:01 Самарқанд вилояти ҳокими Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди TASHKENT. UzA-Kazinform – Самарқанд вилояти Эркинжон Турдимов Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасига бориб, Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан марҳумларнинг яқинлари ва Қозоғистон халқига самарқандликлар номидан ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
13.06.2023 16:45 «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги орқали поезд ҳаракати йўлга қўйилди TASHKENT. Kazinform – «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» мултимодаль транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар берди Kazinform Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
13.06.2023 12:09 Ўзбекистонда Президент сайлови: номзодлар кимлар ва у сиёсий тизимни қандай ўзгартиради TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 9 июлда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловига ҳозирлик кўриляпти. 5 июнда ЎР Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялардан 4 нафар расмий номзод рўйхатга олинганини маълум қилди. Шу муносабат билан Kazinform мухбири номзодлар кимлиги ва бу сайлов Ўзбекистон сиёсий тизимига қандай ўзгаришлар олиб келиши мумкинлигини таҳлил қилди.
13.06.2023 10:12 Хивада халқаро этноспорт фестивали ўтказилади TASHKENT. UzA-Kazinform - Вазирлар Маҳкамаси «Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.