Марказий Осиё
Ўзбекистонда II Халқаро фармацевтика форуми ўтказилмоқда
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил 5-6 июнда InterContinental Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон II Халқаро фармацевтика форуми (Second International Pharmaceutical Forum of Uzbekistan) Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Белорусь ва бошқа давлатларнинг йирик ишлаб чиқарувчилари раҳбарлари, дистрибюторлар, ҳокимият органлари, назорат қилувчи органлар, ишлаб чиқариш технологияларини лицензияловчилар, ушбу соҳада фаолият юритувчи ҳуқуқшунослар ва маслаҳатчилар ва бошқа мазкур соҳада фаолият олиб борувчи кўплаб мутахассислар иштирок этадиган ноёб профессионал халқаро платформадир, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.