19.01.2023 19:15 Ўтган йили Ўзбекистонда 48 734 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 48 734 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
19.01.2023 18:39 Ўзбекистонда «Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болаларнинг оилаларига компенсация тўланиши мумкин TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонованинг таъкидлашича, ҳозирда «Док-1 Макс» сиропини ичиш оқибатида вафот этган болаларнинг ўлими сабаби юзасидан тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
19.01.2023 13:10 Ўзбекистон Қозоғистонга ва Россияга автобус қатновини тиклайди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон 19 январдан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновини тиклайди, дея хабар беради Kazinform Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
19.01.2023 11:15 Европа Иттифоқи пойтахтида Марказий Осиё мамлакатлари маданияти намойиш этилди BRUSSELS. Kazinform - Сешанба куни Европа ташқи ҳаракатлар хизматида Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган «Ипак йўлида туташув» тантанали маданий тадбири бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
19.01.2023 09:11 Қирғизистонда масофадан туриб ишлаш қонунийлаштирилди BISHKEK. Kazinform – Қирғизистонда ходимларнинг масофавий ишлашини тартибга солувчи Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.01.2023 20:20 Қирғизистонда электрни вақти-вақти билан ўчириш жорий этилади BISHKEK. КABAR-Кazinform – Қирғизистон миллий электр тармоғи электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши ва абонентлар бу ҳақда огоҳлантирилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.
18.01.2023 17:55 Ўзбекистонликлар 2022 йилда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққан TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2022 йилда 5,2 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
18.01.2023 16:29 Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида 23 январдан бошлаб ўқув жараёни бошланади ТASHKENT. UzА-Кazinform – Тошкент шаҳар ҳокимлиги мактаблар, лицейлар, коллежлар, шунингдек, олий таълим муассасаларида 23 январдан ўқиш бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
18.01.2023 11:28 Россияликлар Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат қила бошлади TASHKENT. UzA- Kazinform - Россиялик блогер ва журналистлар томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Ўзбекистон 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар рўйхатига киритилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
18.01.2023 09:42 Самарқандда триатлон бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йилнинг 16-17 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича «Challenge Samarkand» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
17.01.2023 18:45 Ўзбекистонда қулупнайнинг учта янги нави яратилди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган илмий изланишлар натижасида қулупнайнинг учта янги нави яратилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
17.01.2023 13:08 2022 йилда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қозоғистондан келган TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
16.01.2023 22:55 Қирғизистонда мамлакатдан нақд доллар олиб чиқишга чеклов жорий этилди BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон нақд хорижий валютани олиб чиқишни вақтинча тақиқлади. Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети томонидан имзоланди, дея хабар беради Кazinform мухбири Вазирлар Кабинети матбуот хизматига таяниб.
16.01.2023 20:15 Қирғизистон электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон сўнгги уч кун ичида электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Мирлан Жақипов Kabar агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar ахборот агентлигига таяниб.
16.01.2023 17:32 Қирғизистонда кекса ва ҳомиладор аёлларни ҳибсга олмаслик таклиф қилинмоқда BISHKEK. КАBAR - Кazinform - Жокоргу Кенеш депутати Дастан Бекешев кексалар ва ҳомиладор аёлларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга чеклов киритишни таклиф қилди. Бу ҳақда Kazinform Kabarга таяниб хабар беради.
16.01.2023 12:05 Ўзбекистон Президенти Тошкент ҳокимини лавозимидан олиб ташлади TASHKENT. UzA-Kazinform – ЎР Президенти ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди, деб хабар беради ЎзА Ўзбекистон Президенти матбуот хизматига таяниб.
16.01.2023 11:42 Ўзбекистонда ҳаво совуқ бўлиши муносабати билан ўқувчиларнинг қишки таътиллари узайтирилди ТASHKENT. UzА-Кazinform – Ўзбекистонда об-ҳаво шароити туфайли Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги барча таълим муассасаларида қишки таътил 18 январга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Kazinform UzАга таяниб хабар беради.
16.01.2023 07:12 Тошкентда охирги 50 йилдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилди TASHKENT. UzA-Kazinform – 13 январ куни Тошкентда -19,8 даража совуқ қайд этилди. Бу Ўзбекистон пойтахтида сўнгги ярим асрдаги энг совуқ ҳаво ҳарорати, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
14.01.2023 12:10 Қирғизистонда бир йил ичида нархлар ва тарифлар 14,7 фоизга ошди BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда 2022 йилнинг январ-декабр ойларида истеъмол нархлари ва тарифлари 14,7 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири Қирғиз Республикаси Миллий статистика қўмитасига таяниб.
13.01.2023 23:20 Туркманистонда парламент сайлови 26 март куни бўлиб ўтади АCHKHABAD. Кazinform - Туркманистонда еттинчи чақириқ парламент депутатлари сайлови 2023 йил 26 мартга белгиланган. Тегишли қарор Туркманистон парламенти Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди, деб хабар берди Туркманистон телевидениесининг «Ватан» ахборот дастури. Бу ҳақда Kazinform Тurkmenportalга таяниб хабар берди.