13.01.2023 23:05 Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш 2022 йилда 45,4 фоизга ўсди BEIJING. Кazinform – 2022 йилда Марказий Осиёнинг бешта давлати ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45,4 фоизга ўсди. Бу ҳақда жума куни Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
13.01.2023 22:17 Ўзбекистонда халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди TASHKENT. Kazinform - Шу кунларда Қозоғистон ва Россияда кузатилаётган кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлиб, автотранспорт воситаларида техник носозликлар келиб чиқиши натижасида йўловчилар қийин вазиятларга тушиб қолиш ҳолатлари кузатилмоқда, дея маълум қилди «Халқ сўзи» газетаси, деб хабар беради Kazinform.
13.01.2023 16:30 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошди TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 024 946 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
13.01.2023 12:04 2022 йилда Самарқанддаги «Регистон» мажмуасини томоша қилиш учун 1 млндан ортиқ сайёҳ келган TASHKENT. UzA. Kazinform - Ўтган 2022 йилда Самарқанд шаҳридаги «Регистон» мажмуасинига 1 миллион 027 минг 951 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
13.01.2023 10:12 Қирғизистон сармоя киритиш учун чет элликларга узоқ муддатли виза тақдим этади BISHKEK. Кazinform – Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қирғизистон иқтисодиётига киритган сармоялари учун узоқ муддатли визалар берилади, дея хабар беради Кazinform Қирғизистон Жогорку Кенеши сайтига таяниб.
12.01.2023 16:30 Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий корхоналар нечта TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига республикада фаолият юритаётган оилавий корхоналар сони 59 110 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
11.01.2023 16:51 Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё» саноат кооперацияси маркази ташкил этилади ASTANА. Кazinform – Айни пайтда Ўзбекистон билан чегарада «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси маркази ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъати йиғилишида вазир Серик Жуманғарин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
10.01.2023 16:15 Ўзбекистон 11 ойда 2,9 млрд АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилган TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида республикадан ҳажми жами 2,9 млрд АҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
09.01.2023 17:35 Қирғизистонда ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари экспортига мораторий қайтадан киритилади ASTANA. Kazinform - Қирғизистон 2023 йил 15 февралдан бошлаб ёғоч ва ёғочни Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга вақтинчалик тақиқни тиклашни таклиф қилмоқда. Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
07.01.2023 18:20 АҚШ ташқи сиёсатининг Марказий Осиёдаги асосий йўналишлари WASHINGTON. Кazinform - АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс брифинг чоғида Америка ташқи сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган Марказий Осиёдаги асосий йўналишлари ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
06.01.2023 19:42 Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда Қамбарота ГЭСини қуради BISHKEK. Кazinform – Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика идоралари раҳбарлари Қамбарота ГЭС-1 ни биргаликда қуриш бўйича келишиб олдилар, дея хабар беради Кazinform.
06.01.2023 16:43 Қирғизистонда автомобилни мажбурий суғурта қилиш ҳужжатига эга бўлмаган фуқаролар жаримага тортилади ASTANA. Kazinform - Қирғизистонда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб учинчи шахсларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полисига эга бўлмаган автомобил эгалари жаримага тортилади. Тегишли қарор Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
06.01.2023 16:15 Ўзбекистон ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат хафсизлик хизмати «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари расмий баёнот билан чиқди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
06.01.2023 15:38 Ўзбекистонда айиқ ҳайвонот боғи ходимини тишлаб ўлдириб қўйди TASHKENT. Kazinform - Андижон вилоятида айиқ овқатлантириш учун келган ҳайвонот боғи ходимини тишлаб олди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Gazeta.uz нашрига таяниб.
06.01.2023 12:28 Ўзбекистонда қарийб 11 минг нафар аёллар кураш спорти билан шуғулланмоқда TASHKENT. Kazinform - ЎР Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда спорт мактаблари ва секцияларида кураш билан шуғулланувчилар сони 66 885 нафарни ташкил этган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
06.01.2023 08:09 Ўзбекистонда таълим муассасаларида қишки таътил муддати узайтирилди TASHKENT. UzA-Kazinform - Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди, дея хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
05.01.2023 19:17 Қирғизистонда буғдой ва ун импортчилари нол ҚҚС ставкасини узайтирдилар BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида буғдой ва ун импорти учун нол қўшилган қиймат солиғи ставкаси узайтирилди. Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети томонидан имзоланди, деб хабар беради Кazinform мухбири ҳукумат сайтига таяниб.
05.01.2023 16:15 10-15 январь кунлари Ўзбекистонда аномал совуқ бўлиши мумкин TASHKENT. Kazinform - Республика Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 январь куни Россиянинг Европа қисми шимолий ҳудудлари устида ҳосил бўлган совуқ ҳаво оқими Волгабўйи орқали Ўзбекистон ҳудудига кириб келади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
05.01.2023 10:34 Самарқандда Халқаро авиация форуми бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йилнинг биринчи чорагида Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II халқаро авиация форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
05.01.2023 08:10 Ўзбекистон БМТнинг Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасига аъзо бўлди TASHKENT. UzA-Kazinform – БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистонни Космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш қўмитасига (COPUOS) қўшиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.