04.08.2023 18:37 Қирғизистоннинг Талас вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди BISHKEK. Кazinform – Қирғизистоннинг Талас вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди, дея хабар беради Каzinform Kabar агентлигига таяниб.
04.08.2023 14:02 Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларида клиник ординатура бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади TASHKENT. Kazinform - Замонавий моддий-техник базага эга ва клиник ординаторларни ўқитиш бўйича таълим дастурлари бор хусусий клиникаларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, клиник ординатура бўйича мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
04.08.2023 08:34 Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади, дея хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.
03.08.2023 21:25 Тошкентда Алмати шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш этилди ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон пойтахтида Алмати шаҳрининг сайёҳлик имкониятларини намойиш қилувчи роуд-шоу бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinfotm мухбири.
03.08.2023 16:50 Ўзбекистонда II халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform - Жорий йилнинг 7-11 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар-соғломлаштириш оромгоҳида II халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
03.08.2023 10:36 Ўзбекистонда EXEED маркали автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Сирдарёдаги заводда EXEED автомобилларининг учта модели – LX, TXL ва VX негизида янги замонавий автомобиллар йиғилмоқда. Корхонани бошқариш 20 йилдан ортиқ тажрибага эга, кўплаб Ўзбекистон енгил автомобилларини дунёга танитган бренд ишлаб чиқарувчи «Asaka Motors» компаниясига топширилган, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
03.08.2023 10:09 Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 3 поғонага кўтарилди TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил июнь ойида Ўзбекистон Speedtest Global Index рейтингида уйдаги интернет тезлиги бўйича 85-ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
02.08.2023 22:38 Қирғизистонда пул ўтказмаларига қўйилган чекловлар бекор қилинди BISHKEK. Kazinform – 2023 йил 16 августдан Қирғизистонда халқаро пул ўтказмалари тизими орқали пул ўтказмаларини жўнатувчи томонидан юборилган валютада қабул қилиш мумкин. Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Миллий банки бошқаруви томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
02.08.2023 18:45 Қирғизистон президентининг жияни коррупцияда айбланмоқда ASTANА. Кazinform - Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров ҳибсда қолмоқда. Бу ҳақда 24.kgга хусусий манба маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
02.08.2023 16:40 Ўзбекистонда уй-жой нархи қанча TASHKENT. Kazinform - Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар интститути экспертлари томонидан Olx.uz платформасида II чоракда таклиф этилган уй-жой нархи 115 ҳудуд бўйича гуруҳларга бўлинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
01.08.2023 22:41 Тошкентлик талаба Стивен Кинг ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олди BAKU-ТASHKENT. Kazinform - Тошкентлик талаба Стивен Кинг ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини бир доллар эвазига сотиб олди, дея хабар беради Kazinform Azertag ахборот агентлигига таяниб.
01.08.2023 19:30 WBА янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар ўринлари билан танишинг TASHKENT. Kazinform - Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.uzга таяниб хабар беради.
01.08.2023 17:39 Қирғизистон ҳудудида бугун икки марта зилзила содир бўлди BISHKEK. Кazinform – Бугун Қирғизистон ҳудудида икки марта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.
01.08.2023 16:43 Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди TASHKENT. Kazinform - Июл ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
01.08.2023 10:22 Бухорода катта ёнғин: 23 та савдо дўконига ўт кетди ASTANA. Kazinform – Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Xabar.uz сайтига таяниб.
01.08.2023 10:12 Бокуда 1 тонналик ош тайёрланади TASHKENT. Кazinform – Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирлар дастуридан қатор маданий, адабий тадбирлар ўрин олган, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
01.08.2023 09:11 Бакуда «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтади TASHKENT. Кazinform – Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтади. Мазкур тадбир икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар доирасида ўтказилмоқда, деб хабар беради Кazinform ЎзАга таяниб.
31.07.2023 16:55 «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди TASHKENT. Kazinform - Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
31.07.2023 15:42 Ўзбекистонда ота икки кунлик қизини сотмоқчи бўлди ТASHKENT. Kazinform - Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида эркак киши икки кунлик қизини 35 миллион сўмга сотмоқчи бўлди, дея хабар беради Kazinform Podrobno.uzга таяниб.
31.07.2023 10:01 Ўзбекистонда халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди TASHKENT. UzA-Kazinform - 30 июль – Халқлар дўстлиги куни Жиззах вилоятида кенг нишонланди. Барча туман марказлари, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтган икки кун давомида «Қудратимиз – дўстлигимизда» шиори остида дўстлик фестиваллари, маданий-маърифий, бадиий тадбирлар ўтказилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.