22.07.2023 11:21 Янги Тошкент шаҳри бунёд этилади TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан ажратиб олинган 19 720,9 гектар ер майдонида Янги Тошкент шаҳри қад кўтаради, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
21.07.2023 21:30 Қирғизистонда энергетика соҳасида 2026 йилгача фавқулодда ҳолат жорий этиш таклиф қилинмоқда BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон энергетика соҳасида 2026 йилгача фавқулодда ҳолат жорий этишни таклиф қилмоқда. Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинетининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича йиғилишида ҚР Энергетика вазири Таалайбек Ибраев шундай таклиф билан чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
21.07.2023 17:26 Ўзбекистон визасиз режим бўйича дунёдаги ўрнини яхшилади TASHKENT. UzA-Kazinform - Янги эълон қилинган «Паспорт индекси»да Ўзбекистон 78-ўринни эгаллади. Ўзбекистон фуқаролари 59 та давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда бориши мумкин, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
21.07.2023 12:23 Ўзбекистонда 6 ойида қанча эгизак чақалоқ туғилди TASHKENT. Kazinform - ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 434 519 та туғилиш қайд этилган. Бу ҳақда ЎР Давлат статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
21.07.2023 09:46 Марказий Осиё давлатлари депутатлари ойлик маоши таққосланди ASTANA. Kazinform – Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон депутатлари энг кўп, Ўзбекистон депутатлари энг кам маош олади, дея хабар беради Kazinform Asia-Plus тадқиқотига таяниб.
20.07.2023 18:47 Қозоғистон хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда ASTANA. Кazinform – Ўтган йили мамлакатга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
20.07.2023 16:45 Футбол: Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испания билан куч синашади TASHKENT. Kazinform - «Париж-2024» Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
20.07.2023 08:03 Тоқаев араб давлатларига Марказий Осиёнинг туризм салоҳиятини биргаликда ривожлантиришни таклиф қилди JEDDAH. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммитида араб давлатларига Марказий Осиёнинг туризм салоҳиятини биргаликда ривожлантиришни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.07.2023 19:50 Ўзбекистон турк дунёси фотографлари нигоҳида TASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкентда туркий дунё фотографларининг асарлари кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
19.07.2023 19:00 Қозоғистонлик фермерлар Фарғонада бўлди FERǴANA. Kazinform – Қозоғистонлик фермерлар ва аграр соҳа мутахассислари «Global Textile» пахта-тўқимачилик кластерининг илғор қишлоқ хўжалиги технологиялари ҳамда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиш мақсадида Фарғонада бўлдилар, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
19.07.2023 15:12 Ўзбекистонда гилос экспорти ҳажми ортмоқда TASHKENT. Kazinform - Кейинги вақтларда Ўзбекистонда гилос плантациялари кенгайиб бормоқда. Хусусан, бу йил Ўзбекистон ҳудудидаги 337,3 минг гектардан ортиқ майдон боғларида гилос етиштирилмоқда. Сабаби, мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида гилос бешинчи ўринда туради, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
19.07.2023 13:38 Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
19.07.2023 12:37 Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил қилди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълум илишича, «2023 йил учун Статистика дастури»да белгиланган муддатда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
19.07.2023 11:33 Қирғизистон 6 ойда 35 минг тоннага яқин сут маҳсулотлари экспорт қилди BISHKEK. КABAR - Кazinform - Қирғизистон жорий йилнинг 6 ойида қарийб 34 975,2 тонна сут маҳсулотлари экспорт қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Кazinform «Кабар»га таяниб.
19.07.2023 10:16 Ўзбекистонда “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивали бошланди TASHKENT. Kazinform - Куни кеча Андижон вилоятининг сўлим Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
18.07.2023 22:20 Қозоғистон Ўзбекистоннинг юк ташиш бозори драйвери бўлади – эксперт ASTANА. Кazinform – Хитой билан бир қаторда Қозоғистон ҳам юк ташиш бозорида Ўзбекистоннинг драйвери бўлади. АТI.SU халқаро юк биржасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидов шундай фикр билдирди, дея хабар беради Кazinform UzAга таяниб.
18.07.2023 17:45 Истанбул Медипол университетида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди TASHKENT. Kazinform - Жорий йил 11-16 июль кунлари Тошкент тиббиёт академияси ректори А. Шодмонов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул Медипол университетида бўлди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
17.07.2023 18:01 Ўзбекистонга Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди TASHKENT. Kazinform - Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Daclatasvir-60 mg» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм-эш-Шейхдан Тошкентга етказиб берди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
17.07.2023 17:55 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 742 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.
17.07.2023 13:43 Германия телевидениесида Орол денгизи ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Германиянинг «NDR» телерадиокомпанияси томонидан «Ўзбекистон: Оролбўйида янги ҳаёт» ҳужжатли филми намойиш этилди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.