Мажилис энергия тежаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига Сенат киритган ўзгартиришларни қабул қилди
22 Июнь 12:19

Мажилис энергия тежаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига Сенат киритган ўзгартиришларни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиси энергия тежаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига Сенат киритган ўзгартиришларни маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мажилисда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электр энергияси, энергия тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш, ер қаъридан фойдаланиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат чегаралари масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонуни лойиҳасига Сенат томонидан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар кўриб чиқилди. Ҳужжатга киритилган ўзгартиришлар билан Экология ва табиатдан фойдаланиш қўмитаси аъзоси, депутат Дуйсенбай Турғанов таништирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатда уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва кондоминиумлар ўрнига мулкдорлар ширкатлари ва оддий ширкатлар фаолиятини жорий этишни келгуси йилга кўчириш таклиф этилганди.

Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қарор Мажилис депутатлари томонидан бир овоздан қабул қилинди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив