ASTANA. Kazinform – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари Астанадаги учрашувда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Саммитда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари 2023-2025 йилларга мўлжалланган терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик дастурини тасдиқладилар», - деди ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди.
Унинг сўзларига кўра, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисининг яна бир ҳужжати иқлим бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги баёнот бўлиб, унда иқлим бўйича кун тартибида мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракатлари муҳимлиги таъкидланган.
Муаллиф: Анеля Қасимова