ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Астанада МДҲ давлатлари раҳбарлари қандай ҳужжатлар имзолаганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Саммитда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари 2023-2025 йилларга мўлжалланган терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик дастурини тасдиқладилар. Саммитнинг яна бир ҳужжати - давлат раҳбарларининг иқлим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баёноти бўлди. Иқлим масаласида МДҲ давлатларининг биргаликдаги ҳаракатлари муҳим экани қайд этилди. ҚР Президенти ташаббуси билан МДҲда кузатувчи ва шериклар мақомини белгилаш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш бошланади. Бу ҳамдўстлик фаолиятига бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларни жалб қилиш имконини беради. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида МДҲнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси тўғрисидаги янги низом қабул қилинди», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, бугунги саммит доирасида иккита халқаро шартнома имзоланган.
«Бу МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларидан иборат маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув ва коррупцияга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги битим»
, - деди Мухтар Тилеуберди.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай