МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестри таркибига янги ёш истеъдодлар қабул қилинади
5 Май 11:55

МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестри таркибига янги ёш истеъдодлар қабул қилинади

NUR-SULTAN. Кazinform - МДҲга аъзо давлатларнинг Давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармаси Ёшлар симфоник оркестри учун мусиқачилар танловини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform МДҲ Ижроия қўмитаси сайтига таяниб.

Танловда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 35 ёшгача бўлган профессионал мусиқачилар иштирок этишлари мумкин. Танлов қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади: скрипка, альт, виолончель, контрабас, флейта, гобой, кларнет, фагот, валторна, тромбон, ноғора, зарбли чолғу асбоблари, арфа.

Танловда иштирок этиш учун анкетани тўлдириш ва танлов дастурининг видеосини юбориш керак. Анкета шакли ва танловда иштирок этиш шартлари билан Ёшлар симфоник оркестри сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимида танишиш мумкин. Танлов муддати 1 майдан 1 июнгача.

Танловга сараланган иштирокчилар МДҲ давлатларининг Ёшлар симфоник оркестрига қабул қилинади ва ансамблнинг Ҳамдўстлик давлатларида гастрол сафарларида қатнашади.

Ёшлар симфоник оркестри МДҲ давлатлараро гуманитар ҳамкорлик жамғармасининг муҳим лойиҳаларидан биридир. Оркестр биринчи марта 2007 йилда ташкил топган. Унга анъанавий тарзда Ҳамдўстлик давлатларидан келган ёш мусиқачилар, нуфузли мусиқа танловлари лауреатлари ва ғолиблари киради. Йиллар давомида оркестрни таниқли дирижёрлар Юрий Симонов, Владимир Спиваков, Василий Валитов бошқарган.

Бу йил оркестр Россия давлат симфоник оркестри негизида Россия халқ артисти Сергей Скрипка раҳбарлигида чиқиш қилади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив