«Меrsedes» компанияси дунёдаги энг қиммат автомобилни 142 миллион долларга сотди
20 Май 17:43

«Меrsedes» компанияси дунёдаги энг қиммат автомобилни 142 миллион долларга сотди

NUR-SULTAN. Кazinform - Пайшанба куни «Меrsedes-Benz» компанияси жорий йилнинг 5 май куни Штутгартдаги «Мersedes-Benz» музейида ўтказилган ёпиқ аукционда дунёдаги энг қиммат автомобил хусусий мулкдорга 142 миллион долларга сотилганини тасдиқлади, деб хабар беради Кazinform CNN га таяниб.

Машина жуда кам учрайдиган нусха - 1955 йилда ишлаб чиқарилган Меrsedes-Benz 300 SLR Uhlenhaut купеси соатига 186 мил тезликка эга, немис автомобил ишлаб чиқарувчиси коллекциясида бўлган ва бош муҳандис Рудольф Уленхаут номи билан аталган иккита прототипдан бири эди.

«Меrsedes-Benz» баёнотига кўра, сотишдан тушган маблағ компаниянинг глобал стипендия фондини яратишга сарфланади, бошқа Uhlenhaut купеси эса уларнинг музей коллекциясида қолади.

Машинанинг аввалги рекорд нархи 2018 йилда 1963 йилда чиқарилган Ferrari 250 GТО учун 70 миллион долларни ташкил қилган.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив