25.05.2023 16:51 Биржада доллар курси деярли 2 тенгега ошди ALMATY. Кazinform – Қозоғистон фонд биржасидаги (КАSЕ) савдолар якунларига кўра, тенгега нисбатан доллар курси ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.05.2023 08:49 Қозоғистонга уч ойда 7,6 минг киши кўчиб келган ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонга бошқа давлатлардан 7,6 минг киши кўчиб келган, 2,6 минг киши эса мамлакатни тарк этган, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
07.05.2023 13:10 Италиянинг қабул марказига бир кун ичида 600 дан ортиқ муҳожир келтирилди RIM. Кazinform – Бир сутка ичида Италиянинг Лампедуза оролига денгиздаги авариядан жабрланган 600 дан ортиқ муҳожир олиб келинди. Оролнинг қабул маркази тўла. Расмийлар муҳожирларнинг бир қисмини Сицилияга жўнатмоқда, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
03.05.2023 15:36 Йил бошидан буён 6,1 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди ASTANA. Kazinform – 2023 йил 1 май ҳолатига кўра, 6 144 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён республикага 1 млн 112,6 минг этник қозоқ қайтиб келди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
29.04.2023 12:15 Туркия қирғоқларида 55 нафар ноқонуний мигрантлар қутқарилди АNKARA. АNADOLY – Кazinform – Туркия ҳудудий сувларидан келган 55 нафар ноқонуний муҳожир Айвалик минтақасидаги қирғоққа етказилди, дея хабар беради Кazinform Анадолуга таяниб.
20.04.2023 08:43 Ҳар йили Қозоғистонга 14 миллион киши кириб чиқади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга кириш ва мамлакатдан чет элга чиқиш жараёни такомиллаштирилмоқда. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Илияс Испанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
14.04.2023 11:55 Туркистон вилоятида 50 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида миграция қонунчилигини бузгани учун 50 нафар хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилди, дея хабар беради Кazinform Polisia.kz сайтига таяниб.
13.04.2023 20:12 Йил бошидан бери Ўрта ер денгизида 400 мингдан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди RIM. Кazinform – Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўрта ер денгизининг марказий қисмида 440 дан ортиқ муҳожир ҳалок бўлди. Бу Халқаро миграция ташкилоти маълумотларидир, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
12.04.2023 11:03 Италияда мигрантлар оқими кўплиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди RIM. ANSA-Kazinform – Италия ҳукумати муҳожирлар оқими кўплиги ва жанубий вилоятлар уларни қабул қилишда катта қийинчиликларга дуч келаётгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди, дея хабар беради Kazinform ANSAга таяниб.
12.04.2023 08:41 Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилди ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилоятида тўрт йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик топилди. У Қозоғистонга 2017 йилда келган ва 2019 йилдан бери бедарак йўқолганлар қаторида, деб хабар беради Kazinform мухбири.
11.04.2023 12:07 Тунис қирғоқларида муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди ТUNIS. АNADOLY – Кazinform – Тунис жанубий қирғоқларида бир суткада муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Кazinform Анадолу агентлигига таяниб.
08.04.2023 13:41 Мальтада денгиздан 400 дан ортиқ мигрант қутқариб олинди ASTANA. Kazinform – Мальта қирғоқларида денгиздан қутқариб олинган 400 дан ортиқ муҳожир тўрт кун давомида сувда қолиб кетган, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
07.04.2023 17:35 18 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди ALMATY. Kazinform - Қозоғистон миграция қонунчилигини бузган хорижликлар Алмати шаҳар полицияси томонидан депортация қилинди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.
31.03.2023 09:10 Мексикада 38 муҳожирнинг ўлимида гумонланувчилар аниқланди МЕXICO. Кazinform - Мексика прокуратураси миграция марказидаги йирик ёнғин натижасида 38 кишининг ўлимига масъул бўлган саккиз нафар гумонланувчини аниқлаганини тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
27.03.2023 08:30 Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади ASTANA. Кazinform – Ўртаер денгизи орқали Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади, дея хабар бермоқда Kazinform АNSА агентлигига таяниб.
16.03.2023 12:09 Бир йил ичида ҚР Манғистау вилоятига 30 мингдан ортиқ аҳоли кўчиб келган AQTAÝ. Kazinform – 2022 йилда Манғистау вилоятига 30 мингдан ортиқ киши кўчиб келди, дея хабар беради Kazinform.
13.03.2023 11:41 Жорий йилда Қозоғистонда 3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошидан буён 3000 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди, дея хабар беради Kazinform.
03.03.2023 07:55 Пхукетда қонунни бузган хорижликларга сариқ ва қизил карточкалар берилади BANGKOK. ТАSS - Кazinform - Пхукет Иммиграция бюроси қонунни бузган хорижликлар учун сариқ ва қизил карточкалар тизимини жорий қилди. Тизим депортация ва Таиландга киришни тақиқлашни назарда тутади, дея хабар беради Кazinform ТASS агентлигига таяниб.
27.02.2023 14:12 Қозоғистонда қанча чет эллик мигрант қонуний ишлайди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 13 496 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
23.02.2023 13:05 Ўзбекистонлик қария 21 йил давомида Қозоғистонда ҳужжатсиз юрган ATYRAÝ. Kazinform – Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 21 йилдан бери ҳужжатсиз яшаб келаётган ўзбекистонлик кекса қария аниқланди. Шахси аниқлангач, хорижлик фуқаро ўз мамлакатига қайтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.