Москвада ўзбекистонлик мигрантлар иштирокидаги футбол ўйинида тўрт кишини пичоқлаган шахс қидирилмоқда
9 Май 17:55

Москвада ўзбекистонлик мигрантлар иштирокидаги футбол ўйинида тўрт кишини пичоқлаган шахс қидирилмоқда

MOSKVA. Kazinform - Москва вилояти полицияси Домодедоводаги муштлашувда тўрт кишини жароҳатлаган шахсни қидирмоқда. Бу ҳақда Kazinform «RIA Novosti»га таяниб хабар беради.

Хабарга кўра, 7 май куни Домодедово шаҳар округидаги навбатчилик бўлимига Қурувчилар булварида жойлашган уйлардан бири ёнида жанжал бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Кўрсатилган манзилга етиб келган полиция ходимлари гуруҳ ўртасида оғзаки низо келиб чиққанини аниқлаган. Низо иштирокчиларидан бири пичоқ билан тўрт кишини жароҳатлаган. Жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Ҳозирда полиция гумонланувчини қидирмоқда.

Таъкидланишича, низо ҳаваскорлар ўртасидаги футбол ўйини вақтида содир бўлган. Жамоалардан бирида ўзбекистонлик мигрантлар ўйнагани айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив