Наврўзда қозоғистонликлар неча кун дам олади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
9 Февраль, 11:52

Наврўзда қозоғистонликлар неча кун дам олади

ASTANA. Kazinform – Ишчи мамлакат аҳолиси март ойида қўшимча 4 кун дам олади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Март ойида 2 та дам олиш куни бор. Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисидаги қонунга кўра, бу кунлар байрам куни ҳисобланади.

Улардан бири 8 март куни нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар кунидир. Бу кун чоршанба кунига тўғри келади.

Иккинчиси эса Наврўз байрамидир. Қозоғистонликлар байрамни 3 кун, яъни 21, 22, 23 куни нишонлайдилар. Бу йил Наврўз байрами сешанба, чоршанба, пайшанба кунларига тўғри келади. Одатда, бундай ҳолларда Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексининг 85 моддаси 3 бандига асосан байрам кунларидаги иш вақтидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳукумат байрам кунларини бошқа иш кунларига ўзгартирарди. Бироқ бу сафар ҳукуматнинг тегишли қарори эълон қилинмади. 19 март куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари парламент сайловига айнан шу сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Шундай қилиб, 18, 19 март – шанба, якшанба дам олиш кунлари, 20 март – иш куни, кейин 21-23 март миллий байрам.

Шу сабабли март ойида ҳафтасига 5 кун ишлаган Қозоғистон фуқаролари байрам кунларини ҳисобга олган ҳолда 12 кун, 6 кун ишлаганлар эса 8 кун дам олади.

Муаллиф: Марлан Жиембай




Мавзуга оид