Назарбоевнинг сиёсий меросига келажак авлодлар адолатли баҳо беради - Тоқаев
23 Июнь 17:15

Назарбоевнинг сиёсий меросига келажак авлодлар адолатли баҳо беради - Тоқаев

NUR-SULTAN. Кazinform - Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон полициясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Қозоғистон Биринчи Президентининг сиёсий роли ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз, қозоқ халқи, сиёсатчиларимизнинг меҳнатига ҳурмат билан ва оқилона ёндошишимиз керак. Бу Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевга ҳам тегишли. Унинг мустақил юртимиз барпо этишдаги хизматлари жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилди. Шундай экан, Биринчи Президентимизнинг тарихий ролига ҳурмат кўрсатиш барчамизнинг умумий вазифамиздир, – деди Давлат раҳбари.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг сиёсий меросига келажак авлодлар муносиб баҳо беришини эслатди.

«Ҳозирги авлод эса юртимиз учун астойдил меҳнат қилиши керак. Биз халқ сифатида, аввало, меҳнаткаш бўлишимиз керак. Сиёсий ўйинларни тўхтатиш керак. Ортга қарамай, ёрқин келажак сари катта ишонч билан қадам ташлашимиз керак. Кўп гапиришнинг ҳожати йўқ, биз давом этишимиз керак. Бу асосий вазифадир», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Қозоғистон полициясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда нутқ сўзлади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив