22.05.2023 17:08 «ҚазМунайГаз» биринчи чоракда қанча нефть экспорт қилди ASTANA. Kazinform – «ҚазМунайГаз» миллий компанияси магистраль қувурлар орқали нефть ташиш ҳажмини оширди ва денгиз орқали ташишни қисқартирди. Бу ҳақда акциядорлик жамиятининг 2023 йил биринчи чорагидаги ишлаб чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.05.2023 17:04 QazaqGaz ва CNPC табиий газ таъминоти ва геология-қидирув бўйича келишиб олди ХIAN. Кazinform – «QazaqGaz» МК бошқаруви раиси Санжар Жаркешов ва CNPC директорлар кенгаши раиси Дай Хоулян ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳужжат ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланди, дея хабар беради Кazinform «QazaqGaz» МК матбуот хизматига таяниб.
17.05.2023 07:42 Россия 11 йилдан бери Қозоғистон қувурлари орқали Хитойга нефть экспорт қилиб келмоқда ASTANA. Kazinform – 2013 йилда тузилган Россия нефтини Қозоғистон орқали Хитойга ташиш бўйича келишув муддати 2034 йилгача узайтирилади. Тегишли ҳужжат Ashyq НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.05.2023 19:45 Қозоғистон бир ой ичида Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди ASTANА. Кazinform – Апрель ойида Қозоғистон Германияга нефть экспортини 150 фоизга оширди, дея хабар беради Кazinform «Самруқ-Қазна» фаровонлик жамғармаси матбуот хизматига таяниб.
13.05.2023 10:14 Талаб хавфи туфайли нефть нархи пасаймоқда AMMAN. Kazinform – Жума куни нефть нархи Хитойдаги иқтисодий сигналлар ва АҚШда рецессия таҳдиди фонида пасаймоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири Reutersга таяниб.
10.05.2023 17:48 KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди ASTANA. Kazinform – 2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми март ойига нисбатан 60,5 тоннага ёки 24 фоизга ошди. Шундай қилиб, умумий ҳажм 312,6 минг тоннани, жумладан, Тенгиз конидан 115 минг тоннани, Дўнға конидан 19,2 минг тоннани ва Бўзаши ярим ороли конларидан 178,3 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.
03.05.2023 08:17 Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди LONDON. Кazinform – 2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи сешанба куни Астана вақти билан соат 23:24 да Лондоннинг ICE биржасида 5,16 фоизга, яъни бир баррел учун 75,3 долларга тушди, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.
25.04.2023 13:10 Қозоғистон нефтини Жейхондан Руминияга жўнатиш бошланди ASTANА. Кazinform - Жейхон терминалидан ҳажми 80 минг тонна бўлган нефтнинг биринчи партияси «Казмортрансфлот» МЧЖга (ҚМГ шўъба корхонаси) тегишли бўлган «ALATAU» маҳаллий танкери орқали ташилади, у Руминиянинг Констанца портидаги «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади», - дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.
13.04.2023 09:07 ICE биржасида Brent нефтининг нархи 30 январдан бери биринчи марта баррелига 87 доллардан ошди МОSKVА. TASS-Kazinform – Лондон ICE биржасида 2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть учун фючерс шартномасининг нархи савдолар маълумотларига кўра, 30 январдан бери биринчи марта бир баррель учун 87 доллардан ошди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.
12.04.2023 09:12 АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йил учун Brent нархи прогнозини баррелига деярли 4 фоизга оширди МОSKVА. TASS-Kazinform – АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йилда Brent маркали нефть нархи прогнозини аввалги прогноздаги 82,95 долларга нисбатан 3,7 фоизга ошириб, бир баррель учун 85,01 долларга етказди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахбороти бошқармаси (EIA) ҳисоботида айтилди, дея хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.
11.04.2023 22:05 Чимкент заводида қайта ишланадиган нефть ҳажми йилига 9-12 миллион тоннагача ошади ASTANА. Кazinform – «2023-2027 йилларга мўлжалланган йирик нефть-газ ва нефть-газ кимёси лойиҳаларини ривожлантириш комплекс режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
11.04.2023 18:40 Қозоғистон нефти 100 йилга етади - Энергетика вазирлиги ASTANА. Кazinform – ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мамлакатдаги нефть захиралари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
11.04.2023 14:33 Қозоғистон апрель ойида Озарбайжонга 125 минг тонна нефть жўнатади ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонга нефть экспорт қилиш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
10.04.2023 12:53 Ўзбекистонда янги маҳсулот ишлаб чиқилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамкорликда «Евро – 4» ва «Евро – 5» синфидаги «SSDF» маркали янги турдаги яъни ярим синтетик дизель ёқилғисини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган қатор тадқиқотлар муваффақиятли якунланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
07.04.2023 17:53 ҚР Ҳукумати нефтдан бюджетга тушумларни ошириш йўлларини қўллаб-қувватлади ASTANА. Каzinform – Бош вазир Алихан Смаилов раислигидаги Энергетика кенгашининг мажлисида «етилган» нефть конларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.
07.04.2023 15:18 Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида таъмирлаш ишлари муддатидан олдин якунланди SHYMKENT. Кazinform – 7 апрель куни Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида режалаштирилган дастлабки таъмирлаш ишлари якунланди. Жадвалга кўра, корхонадаги таъмирлаш ишлари жорий йил 15 мартидан 8 апрелга қадар давом этиши керак эди. Иш муддатидан олдин якунланди ва завод ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар беради Кazinform ҚазМунайГаз матбуот хизматига таяниб.
05.04.2023 08:01 Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин ASTANA. Kazinform – Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
03.04.2023 11:09 Brent нефти нархи яна кўтарилмоқда ASTANA. Kazinform – Астана вақти билан 04:09 атрофида Brent нефтининг бир баррель нархи 6,43 фоизга, яъни 85,03 долларга ўсди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.
31.03.2023 18:41 Қозоғистон апрель ойида Германияга 100 минг тонна нефть етказиб беради ASTANA. Kazinform – ҚР Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефтни ташиш жадвалига мувофиқ, «ҚазТрансОил» АЖ апрель ойида «Адамова Застава» нефть станциясининг «Дружба» нефть қувури орқали Германияга 100 минг тонна Қозоғистон нефтини жўнатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.
31.03.2023 16:37 Қозоғистон ва БАА Каспий денгизи орқали нефть ташиш учун танкер флотини кўпайтиришга келишиб олдилар ASTANA. Kazinform - «ҚазМунайГаз» АЖ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Abu Dhabi Ports Group (ADP) бошқаруви раиси Муҳаммад Жума Ал-Шамиси билан музокара ўтказди, дея хабар беради Kazinform «ҚазМунайГаз» АЖ матбуот хизматига таяниб.