13.05.2023 10:14 Талаб хавфи туфайли нефть нархи пасаймоқда AMMAN. Kazinform – Жума куни нефть нархи Хитойдаги иқтисодий сигналлар ва АҚШда рецессия таҳдиди фонида пасаймоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири Reutersга таяниб.
10.05.2023 17:48 KazTransOil апрель ойида Бокуга нефть экспортини 75 фоизга оширди ASTANA. Kazinform – 2023 йил апрель ойида Ақтау портидан Қозоғистон нефтининг экспорти ҳажми март ойига нисбатан 60,5 тоннага ёки 24 фоизга ошди. Шундай қилиб, умумий ҳажм 312,6 минг тоннани, жумладан, Тенгиз конидан 115 минг тоннани, Дўнға конидан 19,2 минг тоннани ва Бўзаши ярим ороли конларидан 178,3 минг тоннани ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.
03.05.2023 08:17 Brent маркали нефтининг нархи 75 долларгача тушди LONDON. Кazinform – 2023 йил июль ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи сешанба куни Астана вақти билан соат 23:24 да Лондоннинг ICE биржасида 5,16 фоизга, яъни бир баррел учун 75,3 долларга тушди, дея хабар беради Кazinform ТАSS агентлигига таяниб.
25.04.2023 13:10 Қозоғистон нефтини Жейхондан Руминияга жўнатиш бошланди ASTANА. Кazinform - Жейхон терминалидан ҳажми 80 минг тонна бўлган нефтнинг биринчи партияси «Казмортрансфлот» МЧЖга (ҚМГ шўъба корхонаси) тегишли бўлган «ALATAU» маҳаллий танкери орқали ташилади, у Руминиянинг Констанца портидаги «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади», - дея хабар беради Kazinform «Самруқ-Қазна» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.
13.04.2023 09:07 ICE биржасида Brent нефтининг нархи 30 январдан бери биринчи марта баррелига 87 доллардан ошди МОSKVА. TASS-Kazinform – Лондон ICE биржасида 2023 йил июнь ойида етказиб бериладиган Brent маркали нефть учун фючерс шартномасининг нархи савдолар маълумотларига кўра, 30 январдан бери биринчи марта бир баррель учун 87 доллардан ошди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.
12.04.2023 09:12 АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йил учун Brent нархи прогнозини баррелига деярли 4 фоизга оширди МОSKVА. TASS-Kazinform – АҚШ Энергетика вазирлиги 2023 йилда Brent маркали нефть нархи прогнозини аввалги прогноздаги 82,95 долларга нисбатан 3,7 фоизга ошириб, бир баррель учун 85,01 долларга етказди. Бу ҳақда АҚШ Энергетика вазирлигининг Энергетика ахбороти бошқармаси (EIA) ҳисоботида айтилди, дея хабар беради Kazinform TASS агентлигига таяниб.
11.04.2023 22:05 Чимкент заводида қайта ишланадиган нефть ҳажми йилига 9-12 миллион тоннагача ошади ASTANА. Кazinform – «2023-2027 йилларга мўлжалланган йирик нефть-газ ва нефть-газ кимёси лойиҳаларини ривожлантириш комплекс режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
11.04.2023 18:40 Қозоғистон нефти 100 йилга етади - Энергетика вазирлиги ASTANА. Кazinform – ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берар экан, мамлакатдаги нефть захиралари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
11.04.2023 14:33 Қозоғистон апрель ойида Озарбайжонга 125 минг тонна нефть жўнатади ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонга нефть экспорт қилиш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
10.04.2023 12:53 Ўзбекистонда янги маҳсулот ишлаб чиқилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассислари ҳамкорликда «Евро – 4» ва «Евро – 5» синфидаги «SSDF» маркали янги турдаги яъни ярим синтетик дизель ёқилғисини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган қатор тадқиқотлар муваффақиятли якунланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
07.04.2023 17:53 ҚР Ҳукумати нефтдан бюджетга тушумларни ошириш йўлларини қўллаб-қувватлади ASTANА. Каzinform – Бош вазир Алихан Смаилов раислигидаги Энергетика кенгашининг мажлисида «етилган» нефть конларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kz сайтига таяниб хабар беради.
07.04.2023 15:18 Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида таъмирлаш ишлари муддатидан олдин якунланди SHYMKENT. Кazinform – 7 апрель куни Чимкент нефтни қайта ишлаш заводида режалаштирилган дастлабки таъмирлаш ишлари якунланди. Жадвалга кўра, корхонадаги таъмирлаш ишлари жорий йил 15 мартидан 8 апрелга қадар давом этиши керак эди. Иш муддатидан олдин якунланди ва завод ички бозор учун маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар беради Кazinform ҚазМунайГаз матбуот хизматига таяниб.
05.04.2023 08:01 Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин ASTANA. Kazinform – Қозоғистон дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчи давлатлардан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
03.04.2023 11:09 Brent нефти нархи яна кўтарилмоқда ASTANA. Kazinform – Астана вақти билан 04:09 атрофида Brent нефтининг бир баррель нархи 6,43 фоизга, яъни 85,03 долларга ўсди, дея хабар беради Kazinform ТАSS агентлигига таяниб.
31.03.2023 18:41 Қозоғистон апрель ойида Германияга 100 минг тонна нефть етказиб беради ASTANA. Kazinform – ҚР Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефтни ташиш жадвалига мувофиқ, «ҚазТрансОил» АЖ апрель ойида «Адамова Застава» нефть станциясининг «Дружба» нефть қувури орқали Германияга 100 минг тонна Қозоғистон нефтини жўнатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform.
31.03.2023 16:37 Қозоғистон ва БАА Каспий денгизи орқали нефть ташиш учун танкер флотини кўпайтиришга келишиб олдилар ASTANA. Kazinform - «ҚазМунайГаз» АЖ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Abu Dhabi Ports Group (ADP) бошқаруви раиси Муҳаммад Жума Ал-Шамиси билан музокара ўтказди, дея хабар беради Kazinform «ҚазМунайГаз» АЖ матбуот хизматига таяниб.
28.03.2023 22:05 Апрель ойида Қозоғистондан Боку орқали нефть транзити янада кўпаяди BAKU. Кazinform – Боку-Тбилиси-Жайҳон (БТЖ) нефть қувури йўналиши бўйича Қозоғистон нефти транзитнинг умумий ҳажми март ойида қарийб 27 минг тоннани ташкил этади, бироқ апрель ойидан бошлаб бир неча баробар ортиши кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform Turan агентлигига таяниб.
20.03.2023 18:13 Қозоғистон Ақтау-Боку йўналиши бўйича нефть экспортини йўлга қўйди BAKU. AZERTAC - Kazinform – Қозоғистоннинг «Қашаған» конидан олинган нефть Каспий денгизи орқали Ақтау-Боку йўналиши бўйича экспорт қила бошлади, дея хабар беради Kazinform Озарбайжоннинг «Азертаж» агентлигига таяниб.
20.03.2023 15:19 Жаҳон бозорида нефть нархи 2021 йил даражасига тушиб кетди ASTANA. Kazinform – Brent нефтининг нархи 71 доллардан ҳам пастроқ нархда сотилмоқда. Бу 2021 йил охиридан бери энг паст нарх ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform ICE биржасига таяниб.
18.03.2023 15:28 Буюк Британия Қозоғистонга нефть ва газни экспорт қилиш йўлларини топишда ёрдам беришга тайёр ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Қозоғистонни экспортнинг муқобил йўлларини топишда қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ҚР пойтахтига ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.