Нефтнинг жаҳон нархи ошди
30 Июнь 22:15

Нефтнинг жаҳон нархи ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Пайшанба куни эрталабки савдоларда Brent нефти бир баррели 112,52 долларга сотилди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.

Чоршанба кунги сўнгги савдода эталон нефтнинг бир баррели нархи 116,24 долларга етди ва кун охирига келиб бу нарх 112,45 доллар даражасида эди. 30 июн куни соат 09:34 да Brent маркали нефть нархи 0,06 фоизга ошиб, бир баррели 112,56 долларни ташкил қилди.

WТI нефти фьючерслари нархи бир баррели 109,88 долларни ташкил қилди.

Нефть таъминоти муаммолари Ливиянинг икки асосий портидан нефть ташишнинг тўхтатилиши ва Эквадорда давом этаётган норозилик намойишлари туфайли янада кучайган. Шу билан бирга, нархларнинг ошишига АҚШда тижорат хом нефт захираларининг қисқариши кутилганидан ҳам кўпроқ таъсир кўрсатди.

АҚШ Энергетика маълумотлари бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада мамлакатнинг тижорат хом нефть захиралари 2,8 миллион баррелга (0,7 фоиз) камайиб, 415 млн 600 минг баррелга етди.

Бозор захиралари тахминан 110 000 баррелга тушиши кутилган эди. Кўрсатилган даврда АҚШда бензин захиралари 2 млн 600 минг (1,2 фоиз) ошиб, 221 млн 600 минг баррелга етди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив