ABUJA. ANADOLY-Kazinform – Нигериянинг Кацина штатидаги сув тошқинлари қурбонлари сони 24 кишига етди. Бу ҳақда Нигерия фавқулодда вазиятлар агентлиги (SEMA) матбуот котиби Умар Муҳаммад маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.
Унга кўра, сув тошқинлари оқибатида 16 625 та уй вайрон бўлган, 1620 та қишлоқ хўжалиги участкалари сув остида қолган.
Нигерия ҳукумати тез орада жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами етказади.
Нигерияда кучли ёмғир сабаб бўлган сув тошқинлари 500 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда 53 миллионга яқин аҳоли сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларда истиқомат қилади.
Фото: aa.com.tr